«Navoiyazot» АЖга янги раҳбар тайинланди
2016 йилнинг 27-29 январь кунлари «Ўзкимёсаноат» АЖ биносида «Navoiyazot» АЖ бошқарув органлари раҳбарлигига номзодларни танлаб олиш учун йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш иштирокчилари бўлган акциядорлар бир овоздан Ҳасан Фармонов номзодини қўллаб-қувватлашган.
Бунгача Т.М.Саидов вақтинча «Navoiyazot» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи ҳисобланарди.
«Navoiyazot» АЖ (собиқ Навоий кимё комбинати) 1964 йилда ишга туширилган ва азот ўғитлари, нитрон тола, органик синтез маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Ушбу акциядорлик жамияти Ўзюбекистон кимё соҳасининг энг йирик корхонаси ҳисобланади. Корхона 70 хилдан ортиқ товар маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, техник жиҳозланганлик ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Ўзбекистон кимё саноати пешқадами ҳисобланади.