Жаҳон | 16:08 / 10.02.2016
4031
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев пенсия жамғармасининг эркин маблағларини инвестиция қилиб киритишга топшириқ берди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 10 февраль куни ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида эркин пенсия маблағларини инвестиция сифатида иқтисодиётга киритишга топшириқ берди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.

“2016 йилда 1 трлн 450 млрд танга миқдоридаги эркин пенсия йиғимларини бир нечта йўналишларга инвестиция қилиб киритишни топшираман”, - деди Назарбоев.

Бундан ташқари, “Нурли жўл” дастури доирасида инфраструктур лойиҳалар реализациясини тезлаштириш мақсадларида 2016 йилда 76 млрд танга ажратишга топшириқ берди.