Жаҳон | 11:32 / 12.02.2016
4240
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг гиёҳвандликка қарши асосий курашчиси наша истеъмол қилганини тан олди

Украина ИИВ наркожиноятчиликка қарши кураш департаменти раҳбари Илья Кива ўзи ҳам гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб кўрганини тан олди. Бу ҳақда у “Новое время” нашри билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди.

“Албатта, татиб кўрганман, - деди у. – Ҳаётимда турлича паллалар бўлган. “Ўт” нималигини биламан, кокаин қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ҳам гапириб беришим мумкин”.

Шу билан бирга, айни пайтда у алкоголь ҳам истеъмол қилмаслигини таъкидлади.