Интерпол Ходорковскийни халқаро қидирувга беришдан бош тортди
Интерпол Россиянинг сўровига кўра ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни халқаро қидирувга беришдан бош тортди. Бу ҳақда Интерполнинг Лиондаги бош қароргоҳида ТАСС ахборот агентлиги маълум қилинди.
"Интерпол бош котибияти сўровни кўриб чиққандан кейин, у ташкилот қоидаларига тўғри келмаслигини аниқлади. Шу сабабли Интерполнинг Москвадаги миллий бюроси Интерпол каналлари бу иш бўйича халқаро полиция ҳамкорлигини ишга сола олмаслиги ҳақида хабардор қилинди", деб тушунтирилди бош бюрода. Шунингдек, Интерполнинг Москвадаги бюроси Ходорковскийнинг қидирувга берилгани ҳақдаги маълумотни марказий офисни хабардор қилмай туриб ташкилотнинг барча аъзолларига тарқатиб, Интерпол низомини бузган.
11 февралда Интерполнинг Россиядаги миллий бюроси Нефтеюганск мэри Владимир Петуховнинг ўлдирилиши иши бўйича Ходорковскийни халқаро қидирувга берганини эълон қилганди.