Жамият | 13:49 / 23.02.2016
10938
1 дақиқада ўқилади
12 бор судланган фирибгар машинафуруш аёл ушланди
Аёл киши бўлса-да, турли жиноятлари сабаб 12 бор судланишга улгурган чортоқлик аёл 3 йиллик қамоқ жазосини ўтаб қайтгач, яна бир жиноятларга қўл урди.
“Постда” нашрининг ёзишича, у бир жиноий шериги билан автомобилларини сотмоқчи бўлган бир неча фуқароларни соддалигидан фойдаланиб, чув туширган.
Улардан биринчи бўлиб жабр чеккан Наманган туманида яшовчи фуқаро бўлди. У хотинини даволатиш мақсадида машинасини сотиш учун бозорга олиб чиққан. 28 миллион сўмга келишиб, пулини уч кунда беришини айтиб, машинани олиб кетишади ва Андижонлик фуқарога 30 миллион сўмга пуллаб юборишади.
Маълум бўлишича, икки фирибгар бир йил ичида 20 нафар фуқаронинг автомашинасини алдов йўли билан олиб, сотиб юборган.
Суд уларга нисбатан тегишли жазоларни тайинлади.