Иқтисодиёт | 12:40 / 25.02.2016
7595
1 дақиқада ўқилади
"Ведомости": Россия молия вазирлиги рубль курсига таъсир қилишга имкон берувчи янги қоида киритишни таклиф қилди
Россия молия вазирлиги рубль курсини шакллантиришга таъсир қилишга имкон берувчи янги бюджет қоидасини киритишни таклиф қилди, деб ёзмоқда 2 нафар федерал амалдор берган маълумотга иқтибос келтирган ҳолда "Ведомости" газетаси.
Газета маълумотларига кўра, вазирлик томонидан таклиф қилинган механизм тасдиқланса 2018 йилдан кейин ишлай бошлайди. Унга кўра, нефть нархи 50 доллардан ошса, бюджет захира жамғармаси ёки миллий фаровонлик жамғармасига пул жамғариши, ҳукумат эса хорижий активларни сотиб олишни бошлаши керак. Агар нефть нархи 50 доллардан пастроқ бўлса, валюта рублни вақтинчалик шоклардан ҳимоя қилиш учун сотилиши керак бўлади.
Россия Марказий банкида молия вазирлигининг таклифи "муҳокама қилиниши ва аниқлаштирилиши" кераклиги айтилди.