Жаҳон | 06:46 / 16.03.2016
1963
2 дақиқада ўқилади

Аргентина соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Хитойнинг балиқ овловчи кемасини чўктириб юборди

Аргентина соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Хитойнинг балиқ овловчи кемасини Жанубий Атлантика сувларида Аргентинага тегишли иқтисодий ҳудудда ноқонуний равишда балиқ овлашини тўхтатишга уриниш вақтида чўктириб юборди. Бу ҳақда қўриқлаш хизмати бошлиғи Мигель Анхель Рейес маълум қилди. 

Чегарачилар кемани 13 март кечки пайт аниқлашган. У билан яна иккита қоидабузар кема бўлган. Уларнинг барчаси Аргентина иқтисодий ҳудудига 5 км ичкарига кириб кетишган. Чегарачилар кемага огоҳлантирувчи товуш ва визуал сигналлар беришган. Бироқ шхуна тўхташ ҳақидаги барча огоҳлантиришларни рад қилиб, халқаро сув ҳудудларига кетишга қарор қилган. Чегарачилар уни тақиб қилишга ҳаракат қилган. Иккита қолган кема қочишга муваффақ бўлган. 

Таъкидланишича, хитой шхунаси чегара хизмати кемаси билан тўқнашишга ҳаракат қилган, шундан кейин чегарачилар унга ўқ узишган. Шхуна олинган шикастлардан кейин чўкиб кетган. Шхуна номи “Лу Янь Юань Юй 010” бўлган. Барча қоидабузар балиқчилар аргентиналик чегарачилар томонидан қутқариб қолинган. Энди улар Аргентина суди олдида қонунни бузганлари ва мамлакатнинг сув ҳудудларида балиқ овлаганлари учун жавоб беришларига тўғри келади.