Жаҳон | 09:23 / 23.03.2016
1885
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқларда террорчиларга қарши нафрат билдирилмоқда

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари террорчиларга нафратларини Брюсселнинг бош диққатга сазовор жойларидан бири бўлган "Ёзилаётган бола" ҳайкалчаси орқали билдирмоқдалар.

Твиттерда ҳайкалчадаги бола Калашников автомати, динамит ва "террорчилик" сўзи устидан ёзилиб, уларни "йўқ қилаётгани" тасвири пайдо бўлди.

Newsweek нашрининг хабар беришича, комикслардаги ўйлаб топилган бельгиялик мухбир – Тинтин твитлари ва тасвирлари ҳам оммалашиб кетди.

Тинтиннинг расмий сайтида ҳамжиҳатлик сўзлари чоп этилди. Бельгияликларга ҳамдардлик сўзлари таниқли француз персонажи Астерикс орқали ҳам билдирди.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда машҳур бельгия картошкасининг фри кўринишидаги террорчиларга билдирилган ҳақоротомуз имо-ишорали тасвирлари ҳам чоп этилди.