Жамият | 15:34 / 04.06.2016
30056
2 дақиқада ўқилади

Квартира нархлари пасайишда давом этмоқда

Май ойида Тошкентнинг иккиламчи уй-жой бозоридаги  ўртача нарх апрель ойига қараганда 2 фоизга - 1 квадрат метр учун 623 доллардан 609 долларгача пасайди. Бу ҳақида "Газета.uz" тақдим этган CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ташкилотининг маълумотидан билиб олиш мумкин.

Панель типдаги уйлар хонадонининг "бир квадрати" нархи 574 долларни ташкил қилди, апрель ойида эса унинг баҳоси 590 доллар қилиб белгиланган эди (-3), ғиштли уйларда эса ўртача нарх 652 доллардан иборат бўлиб, бу аперль ойидаги 663 долларга нисбатан 2 фоизга кам. 

Таклиф этилаётган нарх ундаги хоналар сонидан келиб чиқиб, бир хонали уйларда - 610 доллар (-2 фоиз), икки хонали уйларда -  593 доллар (-3 фоиз), уч хонали уйларда - 611 доллар (-2 фоиз), тўрт хонали уйларда - 630 доллар (-3 фоиз) ва кўп хонали уйларда - 605 доллар (-2 фоиз)ни ташкил этди. 

Май ойида ўртача нархнинг пасайиши Тошкентнинг 11та туманидан 8тасида кузатилди. Нархларнинг кўтарилиши эса Олмазор, Миробод ва Юнусобод туманларида қайд этилган, бу ерларда уй-жой баҳоси апрель кўрсаткичлари даражасида қолган. 

Шаҳар ҳудудлаштириш жиҳатидан келиб чиқиб (ер солиқлари шунга мувофиқ белгиланади) нархлар барча ҳудудларда пасайган дейиш мумкин (жадвал).

Шаҳар марказида нархнинг ўртача даражаси май ойи учун 1 квадрат метрга 779 долларни ташкил этди. 

Биринчи доира сегментида (2-4- ҳудудлар) 1 квадрат метр нархи 583 - 655 доллар атрофида бўлган, иккинчи доира сегментида (5-9-ҳудудлар) - 498 - 595 доллар, Сирғали ва Бектемир туманларининг 10-ҳудуди  - 474 доллар.