Ўзбекистон | 15:49 / 27.06.2016
18960
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида 27 июнь куни хатмоналар ўтказиладиган масжидлар рўйхати келтирилди

Ўзбекистонда дини Исломнинг устунларидан бири бўлмиш рўза ибодатини амалга ошириш, хайр-саховат ойи бўлмиш Рамазон ойи кечаларида таровиҳ намозларини адо этишлик, унда Қуръони Каримни хатм қилиш давом этмоқда. 

Бугун, 2016 йил 27-июнь муборак Рамазон ойининг 22-кунидир. Ушбу мунаввар кечада ҳам Тошкент шаҳрининг бир қатор жоме масжидларида Қуръони Карим хатмонаси бўлади, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Хусусан Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Ракат” жоме масжиди. (Манзил: Яккасарой тумани А.Авлоний кўчаси, 20-уй. ) Масжид имом-хатиби - Муҳаммадиев Раббимқули. Қорилар: Қулбоев Жасурбек, Абдуллаев Меърожиддин.

2. “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди. (Манзил: Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй.) Масжид имом-хатиби -  Ҳамдамов Ҳабибулла. Қори: Тўраев Муҳаммад.

3. “Доруссалом” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон маҳалласи, Қушқўнди кўчаси 8-уй.) Масжид имом-хатиби - Жуманов Абдулҳамид. Қорилар: Жуманов Муҳаммадлатиф, Раҳимжонов Маҳмуджон, Раҳимжонов Раҳматуллоҳ.

4.“Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур  тумани, Эски жар ариқ маҳалласи, Кўксарой кўчаси 32а-уй.) Масжид имом-хатиби Дарвишев Муҳторжон. Қори: Рустамжонов Абдуллатиф.

5. “Ислом нури” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Шофайз маҳалласи, Қизилғунча 4-тор кўчаси 4-уй.) Масжид имом-хатиби Турдиев Нуруллоҳ. Қори: Ҳудойқулов Жаҳонгир, Эргашев Ҳошимжон, Кадамов Сухроб.

6. “Дўстжонбой” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Пахта маҳалласи, Сағбон кўчаси 9-уй.) Масжид имом-хатиби Отажонов Баҳром. Қори: Мадумаров Муҳаммадамин.

7. “Юнусобод оқтепа” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси 127-уй.) Масжид имом-хатиби Мирсодиқов Зиёвутдин. Қори: Обидов Нуруллоҳ, Обидов Каримуллоҳ, Мирзаев Аҳмадхўжа.


ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Фото:vakillik.uz

Мавзуга оид