Жаҳон | 09:54 / 28.06.2016
30466
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Эрдўғаннинг узр сўраганига ўз фикрини билдирди

Украина ва Туркия давлат раҳбарлари Петр Порошенко ҳамда Режеп Тайип Эрдўған телефон орқали мулоқот ўтказиб, икки мамлакат ҳамкорлигининг кейинги истиқболларини муҳокама этишди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

Бу ҳақда, Порошенко Брюсселда маълум қилган.

«Бундан аввал, Туркия президенти ташаббуси билан мулоқот ўтказдик, ва биз, мавжуд барча лойиҳаларни сақлаб қолишга ҳамда ривожлантиришга келишиб олдик», — деган Украина раҳбари.

Туркия президентининг Россия раҳбариятидан уриб туширилган Су-24 самолёти учун кечирим сўрагани тўғрисидаги хабарга фикрини билдирар экан, Порошенконинг таъкидлашича, гап ҳалок бўлган учувчининг оиласига ҳамдардлик билдириши борасида бўлган ва бу борада Туркия президенти қарашини тўғри тушунса бўлади. 

27 июнь куни расмий Кремль, Эрдўған Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учун кечирим сўраганини билдирган эди. 

Туркия президенти вакилининг сўзларига кўра, Эрдўғаннинг Россия президентига йўллаган мактубида, Су-24нинг ҳалок бўлган учувчисининг оиласи «кечириши»дан умид қилишини билдирган эди. 

 

фото:Google image


 

Мавзуга оид