Родриго Дутерте Филиппиннинг янги президенти сифатида қасамёд қилди
Филиппин президенти Родриго Дутерте Маниладаги қароргоҳида янги давлат раҳбари сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақида Франс Пресс агентлиги маълум қилди.
"Раҳбар қанчалик кучли бўлмасин, агар халқи уни қўллаб қувватламаса ва ҳамкорлик қилмаса, у миллат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган соҳаларда муваффақиятга эриша олмайди", - деди у.
Дутерте май ойида бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра президент сифатида сайланган эди. Расмий маълумотларга кўра, Дутерте учун 16,6 миллион сайловчи овоз берган. Унинг рақиби - парламентарий Лени Робредо 14,4 миллион овоз тўплаб, мамлакат вице-президенти этиб тайинланди. Президент лавозимига ўтиришдан аввал Дутерте 22 йил Давао шаҳри мэри сифатида фаолият юритган.
Сайлов натижалари ошкор этилганидан сўнг бўлғуси президент бир қатор қарама-қарши фикрлар билдирди. Хусусан, у мамлакатда ўлим жазосини қайта тиклаш нияти ҳақида маълум қилди.
Фото:© REUTERS