Фан-техника | 10:27 / 05.07.2016
7138
2 дақиқада ўқилади

Juno илмий зонди Юпитер орбитасига чиқди

Американинг Juno космик кемаси 4 июль куни Юпитер орбитасига чиқди. NASA агентлигининг хабар қилишича, шу боис сайёралараро станция маҳаллий вақт билан соат 23:18да тезлигини 1 сонияда 542 метрга секинлаштириб ҳамда Қуёш тизимидаги энг катта сайёранинг гравитацион кучлари таъсири остида ўз двигателини 35 дақиқага ёқиб қўйди. 

Двигатель ишга туширилган пайтда Juno'нинг бошқа ускуналари ва видеокамера ўчириб қўйилди, Пасадендаги Реактив ҳаракат лабараторияси мутахассислари уни фақат радиосигналлар ёрдамидагина кузатишди. 

"Juno'нинг барча ҳаракатлари олдиндан дастурлаштирилган, зонд автопилотда учади, шу боис Ердаги операторлар аралашувига ҳожат қолмайди", - дея изоҳ берди Лабараторияда фаолият юритувчи лойиҳа техник менеджери Эд Херст. 5 йиллик парвоз давомида двигатель икки мартагина ёқилган. 

Манбага кўра, космик кема "фавқулодда тажовузкор муҳитда" ишлашга мўлжаллаб қурилган, унинг барча ўлчов ускуналари ва асбоблари эса 180 килограммли титан қобиқ билан ҳимояланган. Бу уларга ҳаттоки юқори радиацияли муҳитда ҳам ишлаш имконини беради. 1,1 миллиард долларлик Juno миссияси 2 йилга мўлжалланган. 

 

Фото:© NASA/JPL-Caltech via AP

 

Мавзуга оид