Жаҳон | 20:48 / 14.07.2016
6621
1 дақиқада ўқилади

Новосибирскда йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Google image

SAS авиакомпаниясининг Airbus А-340 йўловчи самолёти, Шанхайдан Копенҳагенга парвозни амалга ошираётган вақтда, Новосибирскнинг Толмачево аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган, деб хабар қилмоқда FlashSiberia. 

«Салон герметиклиги бузилган самолёт муваффақиятли қўнган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас», —деган воқеадан хабардор манба. 


 

Мавзуга оид