Фан-техника | 20:05 / 09.08.2016
11186
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Хитойнинг "келажак автобуси" молиявий товламачиликнинг бир қисми бўлиши мумкин

© AP Photo/ Xinhua

Хитойнинг Batie номли "келажак автобуси" ҳукумат розилигисиз синовдан ўтказилди, бу молиявий товламачиликнинг бир қисми бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларга сабаб бўлди. Бу ҳақида Хитой ОАВ хабар берди. 

Бундан аввал Синьхуа агентлиги ўтган сешанба куни Хэбэй провинциясидаги Циньхуандао шаҳрида Batie номини олган портал автобус (transit elevated bus TEB-1) прототипларининг синови бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабар қилганди. 

Узунлиги 22 метр, кенглиги 7,8 метр ва баландлиги 4,8 метр бўлган автобус шундай тузилганки, у йўл четида ўрнатилган махсус рельслар бўйлаб ҳаракатланади ҳамда йўлларда бандлик ҳосил қилмайди. Манбага кўра, TEB-1 тарнспорт воситаси 300 нафаргача йўловчини сиғдира олади. Автобуснинг максимал тезлиги соатига 60 километрни ташкил қилади. 

Манбага кўра, шаҳарнинг тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси "TEB Batie лойиҳасини тасдиқлатиш учун ҳеч қандай мурожаат хати"ни олмаган. 
 

Мавзуга оид