Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
Автобус ичида бўлган тўй маросими иштирокчиларидан фақат келин омон қолган. Ҳозирда у турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Покистон шимолида тўйга кетаётган автобус дарёга қулаб тушиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Dawn телеканалининг маълум қилишича, автобус ичида бўлган тўй маросими иштирокчиларидан фақат келин омон қолган.
Полиция маълумотларига кўра, келин турли тан жароҳатлари олган ва ҳозирда шифохонага ётқизилган.
«Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳудудда об-ҳавонинг ёмонлиги, маҳаллий йўлларнинг тор ва сифатсиз экани, транспорт воситалари ортиқча юк билан ҳаракатланиши ҳамда йўл белгиларининг камлиги туфайли бу каби ҳолатлар тез-тез содир бўлиб туради», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича дарёдан 16 кишининг жасади олиб чиқилган, ҳозирда қидирув ишлари давом этмоқда. Покистон президенти Асиф Али Зардарий қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Непал марказидан ўтувчи дарёга йўловчи автобусининг қулаб тушиши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган, 16 нафари шифохонага ётқизилган эди.
Мавзуга оид
14:32
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
09:26 / 13.11.2024