Жаҳон | 12:00 / 15.08.2016
5232
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси ёнида юз берган портлашда жабрланганлар бор

Афғонистон пойтахти Кобулдаги Америка элчихонаси олдида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 3 киши жабрланган, деб хабар қилмоқда «Синьхуа» ахборот агентлиги.

Норасмий маълумотларга кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги раҳбар ходимларидан бирининг машинасига жойланган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. 

Бундан аввал, ушбу воқеада ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида маълумот йўқлиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид