Жаҳон | 09:28 / 19.08.2016
12395
1 дақиқада ўқилади

Харьковда президент Порошенконинг ташрифига кўрилган тайёргарлик интернетда муҳокама бўлмоқда

Ободонлаштириш хизматлари ходимлари,Украина президент Пётр Порошенконинг ташрифи муносабати билан Харьков филармонияси ҳовлисидаги асфальтни қора тусдаги бўёқ билан бўяшди. Бу ҳақда, «Громадське» канали Твиттер саҳифасида эълон қилган.

«Бизга бўянглар дейишди – биз бажарамиз», — деган ишчилардан бири журналистларнинг берган саволига. 

Бошқа бир ишчи эса, суҳбатга аралашиб, асфальтни мустаҳкамлаш учун уни бўяш лозимлигини таъкидлаган.

Филармония ходимлари ўз навбатида бу жараёнга изоҳ беришдан бош тортишган.

 

Мавзуга оид