Жаҳон | 22:33 / 19.08.2016
7977
1 дақиқада ўқилади

Трамп штаби бошлиғи ўз лавозимини тарк этди

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг штаби бошлиғи Пол Манафорт ўз лавозимидан кетди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Бугун эрталаб Пол Манафорт сайловолди штаби бошлиғи лавозимидан кетишни сўради ва мен уни маъқулладим", деб айтилди Трамп баёнотида.

Трамп Манафортга иши, ёрдами учун миннатдорчилик билдирган. Миллиардер уни ўз иши устаси деб атаган ва унга омад тилаб қолган

Аввалроқ The New York Times газетаси Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг маслаҳатчиси бўлган Манафорт 2007 йилдан 2012 йилгача Украинадан яширин тарзда 12,7 млн доллар олган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.

Кейинроқ Украина миллий аксилкоррупцион бюроси Манафортга Янукович партиясидан пул тўлангани ҳақидаги ҳужжатларни чоп этганди.

 

Мавзуга оид