Майя астрономлари Коперникдан бир неча аср илгарилаб кетишган
Майя ҳиндулари мисли кўрилмаган кучли астроном бўлиб чиқишди – улар Николай Коперник томонидан гелиоцентрик модель яратилишидан анча аввал коинот узра сайёралар ҳаракати тамойилларини кашф қилиб, уларни ўзлаштиришган. Бу ҳақида Journal of Astronomy in Culture’да маълум қилинди.
Колумб ва бошқа европаликлар етиб келгунига қадар Янги Дунё аборигенлари томонидан яратилган “Дрезден кодекси” энг қадимий китоблардан бири ҳисобланади. Эрамизнинг XI-XII асрларида ёзиб қолдирилган майяларнинг бу қўлёзмаси VIII-IX асрларда ҳинду донишмандлари томонидан тайёрланган қўлёзманинг нусхаси ҳисобланади. Мазкур кодекс ҳиндуларнинг сирли ёзувларини ўрганишда калит сифатида хизмат қилади.
74 саҳифали бу китобда майялар ҳаёти ҳақида кўплаб диний ва илмий маълумотлар мужассам бўлиб, ундан Қуёш тутилиши ва Ой ҳаракатига оид башоратлар, турли маросимлар, байрамлар ва шу каби кўплаб бошқа қизиқарли маълумотлар ўрин олган.
Санта-Барбарадаги (АҚШ) Калифорния университети олими Жерардо Альдана ушбу кодекснинг энг қизиқарли ва ҳозирча унча тушунарли бўлмаган қисми – Венера жадвалларини ўрганиб чиқди.
Олимнинг таъкидлашича, китобда мавжуд майя иероглифининг барча маънолари ҳали ўрганилмаган, шу боис тарихчи ва олимлар Дрезден кодексидаги кўп пассажлар маъносини тахмин қилишига тўғри келади. Бу ишни илк маротаба 1887 йилда немис тарихчиси ва математик олими Эрнст Ферстерманн амалга оширган.
Альдана бир қатор иероглифларнинг маънолари ҳақидаги янги маълумотларни қўллаб, Венера жадвалларини қайта ўқиб чиқди. У жадвалларда гап маълум бир даврларда Венеранинг жойлашуви ҳақидагина эмас, балки тарихий даврдан анча илгарилаб кетган ажойиб астрономик кашфиёт ҳақида бораётганини аниқлади.
Америкалик тадқиқотчининг сўзларига кўра, унинг ҳамкасблари ҳисоб-китоблар ва уларнинг аниқлигига эътибор қаратишган, бироқ муқаддимага эътибор беришмаган – бу ерда рақамлар нимани англатиши ва Венеранинг орбита бўйлаб ҳаракатланишига оид ҳисоб-китоблардаги ғалати ноаниқлик ҳақида ёзилган бўлган.
Майялар Венеранинг коинот узра айланиб, кузатувлар аввалида бўлган жойга қайтиб келишига 584 кун эмас, 583,92 кун кетишини яхши англаб етишган. Жадвал тузувчилар бу рақамлардан фойдаланиб, сайёранинг жойлашувини аниқлашда Кодекс маъноларига нисбатан қўллаш керак бўлган бир неча формулалар ва ишоралар беришган.
Альдананинг фикрича, Венера, Ер ва бошқа сайёралар Қуёш атрофида айланишини билмай туриб, бундай ҳисоблаш тизимини ўйлаб топишнинг иложи йўқ. Олимнинг сўзларига кўра, Чичен-Ицеда ана шундай расадхона бўлган.
Олимнинг сўзларига кўра, Николай Коперникнинг сайёралар ҳаракатига доир машҳур формулаларига ўхшаш Венера жадвалларида берилган формулалар и уларнинг маънолари майя маданияти Коперник ва Европа астрономиясининг бошқа асосчилари даражасига бир неча аср илгари етиб бўлган, дейишимизга имкон беради.
Мавзуга оид
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
10:33 / 02.11.2024