Спорт | 18:25 / 29.08.2016
9926
2 дақиқада ўқилади

Гейнрих Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркибга киритилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки икки учрашув учун таркибни маълум қилди. Бу ҳақда Tribuna.Uz сайти хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни саралашнинг учинчи босқичи дастлабки ўйинлари доирасида Тошкентда Сурияни қабул қилади. 6 сентябрь куни эса сафарда Қатарга қарши ўйин ўтказади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”)

Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон)

Мавзуга оид