Жаҳон | 17:42 / 29.08.2016
10790
1 дақиқада ўқилади

Россия ва АҚШ кузда ўзаро келишган ҳолда Ҳалаб бўйлаб зарбалар беришни бошлаши мумкин

Фото: Reuters

Расмий Москва ва Вашингтон Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги жангариларга қарши шу йилнинг сентябрь ойи ўрталаридан ўзаро ҳамкорликда ҳужум қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги Женевадаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

"Томонлар сентябрь ойи ўрталаридан Ҳалабдаги жангариларнинг позицияларига мувофиқлаштирилган ҳолда зарбалар йўллашни бошлаш имкониятларини кўриб чиқишмоқда", дея маълумот берган Россия-Америка маслаҳатлашувларига яқин манба.

Қайд этилишича, сентябрда Ҳалаб атрофида қуролларини топшириб Сурия ҳукуматига таслим бўлишдан бош тортган жангариларгина қолади.

"Қолган жангарилар ўраб олинади ва бомбардимон қилинади", дейилган манба маълумотида.

У режада бу ҳаракатларда Сурия ҲҲК самолётлари иштироки хусусида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Мавзуга оид