Жаҳон | 09:09 / 02.09.2016
6127
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Туркия ҳукуматида янги ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини айтди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яқинда ички ишлар вазири истеъфога кетгандан кейин ҳукуматда янги тайинлашлар бўлиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
"Балки вақти келиб, сиз бундай ўзгаришларни бошқа вазирликларда ҳам кўришингиз мумкин, бироқ айни вақтда мен бу ҳақда бош вазирдан ҳеч нарса эшитмадим. Бизнинг ҳукумат белгиланган йўлдан кетишда давом этмоқда", деб айтди Эрдўған.
Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат ички ишлар вазири Эфкан Аланинг истеъфога кетганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019