Кремль Путиннинг Порошенко билан учрашиши эҳтимолига ойдинлик киритди
Яқин орада Россия ва Украина президентларининг учрашуви кутилмаяпти, бироқ зарурат пайдо бўлса, Россия етакчиси бевосита мулоқот қилишга ҳам тайёр, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги, Кремль маъмурияти матбуот котиби Дмитрий Песковга таянган ҳолда.
«Мен икки томонлама алоқалар бўйича билишимча, бундай мулоқот режалаштирилмаган. Аслида, президент Хитойда бўлиб турган вақтда, Минск келишувларини ҳаётга татбиқ этиш учун учрашиш зарур бўлса, бунга ҳам тайёрлигини билдирган эди. Яна такрорлайман, бунинг учун етарли шарт-шароит вужудга келиши керак», — деган Песков.
Бундан аввал, Украина президенти Пётр Порошенко Қрим масаласи 1954 ва 1991 йилларда ёпилгани ҳақида баёнот берганди. Россия президенти Владимир Путин эса, бунга жавобан Қримнинг кимга тегишли экани тўғрисидаги масала эндиликда тарих нуқта-и назаридан ёпилганини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
17:24
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024