Жаҳон | 08:58 / 14.09.2016
5458
2 дақиқада ўқилади

Сербия ва Черногориянинг собиқ президентига қарийб 4 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Сербия ва Черногория давлат иттифоқининг собиқ президенти Светозар Марович ўз хизмат лавозимини суиистеъмол қилгани ва коррупция учун Подгорица Олий суди томонидан 3 йилу 10 ойлик қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда черногория суд маҳкамаси хабар берган.

Шунингдек, 61 ёшли Марович давлатга 1,1 миллион евро ҳажмида товон пули тўлаши ва хайрия учун 100 минг евро ажратиши белгиланган.

Марович, унинг оила аъзолари ва яқинлари давлат ерини сотишдаги фирибгарлик ва Будва дам олиш масканида кўплаб инфратузилмали объектлар қурилишидан нотўғри фойдаланганликда айбланган.  Натижада, собиқ сиёсатчи ўз айбини бўйнига олган, унга чиқарилган қарор эса айбни тан олиш эвазига ҳукмни юмшатиш бўйича прокуратура билан келишилган шартнома натижаси бўлди.

Светозар Марович Сербия ва Черногория иттифоқи шаклланган вақтидан бошлаб, 2003 йилдан 2006 йили иттифоқ парчаланиб кетгунигача президент бўлган. Узоқ йиллар давомида у Черногориянинг энг нуфузли сиёсатчиларидан бири дея эътироф этилган. У Сиёсий Кенгаш директори лавозимида Социаль демократик партияни бошқариб келган. Собиқ президент полиция томонидан 2015 йилнинг декабрь ойида қўлга олиниб, саломатлигига оид жиддий муаммоси бўлганлиги сабаб ярим йил муддатга озодликка чиқарилган.

Мавзуга оид