XXI аср инквизицияси: Перуда жодугарликда айблаб, аёл кишини ёқиб юборишди
Перуда жодугарликда айблаб, бир аёлни тириклайин ёқиб юборишди. Бу ҳақда 27 сентябрь куни Associated Press хабар бермоқда.
Пуэрто-Бермудес ҳудуди прокурори Уго Маурисионинг сўзларига кўра, воқеа Ширингамату Альто жамоатчилигида юз берган.
Ҳиндулар 73 яшар Роза Вильяр Харионикани жодугарликда ҳамда одамларга зарар келтиришда гумон қилишган. Аёлга жорий қилинган жазони 40 киши қабул қилди. Уни қабила етакчиси тасдиқлаган.
Хариониканинг қўлларини боғлашган ва қуруқ ўтинларни ён-атрофига териб қўйишган. Сўнгра уларга бензин сепиб, ўт қўйишган. Воқеа мобиль телефонда видеога олинган. Унда аёлнинг нечоғлик қичқираётганининг гувоҳи бўлиш мумкин.
Прокурорнинг сўзларига кўра, бирор бир далил қолдирмаслик учун жамоа уни уч кун тинмай ёқишган. Воқеа жойига етиб борган полиция у ердан бир қанча суяк қолдиқлари топишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятдан қандай қилиб хабардор бўлишгани номаълум. Жиноят билан боғлиқ бирор-бир кишининг қўлга олинганига ҳам ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
14:22
Перуда Хитой сармоясига қурилган мегапорт очилди
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024