Фотожамланма: Стив Жобссиз 5 йил
Янгиликлардан хабардор кишилар Стив Жобс номини яхши билишади: Apple компаниясининг асосчиси кишиларни технологиялар билан "дўстлаштирувчи" қурилмалар яратиб, инсониятга жуда катта таъсир кўрсатган. Жобснинг жамоаси томонидан яратилган гаджетлар кўп соҳаларда истеъмолдаги қурилмалар эталони ҳисобланади, Apple раҳбари ҳар бир қурилмани ишлаб чиқариш жараёнини шахсан назорат қилган.
Gazeta.ru Стив Жобс хотирасига унинг турли йиллардаги суратларидан иборат фотожамланмасини тақдим этди.
Жобснинг 1984 йил 24 январда Де Анза Университетидаги акционерлар йиғилишида ўтказган Macintosh тақдимоти маркетинг тарихидан жой олган. Стив оддий тақдимотни унутилмас шоуга айлантирган. У ўзининг чиқишини Боб Диланнинг "замонлар ўзгараётганлиги" ҳақидаги шеъри билан бошлаган.
1970-йилларнинг охирида Стив Жобс ва унинг дўсти Стив Возняк катта тижорат салоҳиятига эга илк персонал компьютерлардан бирини ишлаб чиқаришди. Apple II компьютери компаниянинг Стив Жобс ташаббуси билан яратилган биринчи оммавий маҳсулоти бўлган. Кейинчалик Жобс "сичқонча" орқали бошқарилувчи график интерфейснинг тижорат салоҳиятини кўрган, бу Apple Lisa ҳамда Macintosh (Mac) компьютерлари яратилишига туртки бўлган
1985 йилда Жобс ўзи ташкил қилган Apple компаниясидан бўшатилган, бу унга иккинчи компьютер компанияси - NeXT, шунингдек Pixar мультипликацион студиясига асос солишига имкон берган. Жобс Pixar'ни Уолт Дисней студиясига сотганидан кейин Walt Disney Company'нинг энг йирик акционерига айланган
Стив Жобс Париждаги янги iMac тақдимотида, 1998 йил
Жобс ва Гейтс ўртасидаги фарқ ишга принципиал бошқача ёндашувда бўлган. Жобс ишлаб чиқариш ва савдони тўлиқ назорат қилиш тарафдори бўлган, Гейтс эса горизонтал тизимни қўллаб-қувватлаган, у маҳсулот ва технологияларни лицензиялашга асосланган ва бу дастурий таъминот бозорида бу корпорациянинг устунлик қилишига имкон яратган
Стив Жобс ва iMac'нинг шаффоф корпусдаги махсус версияси, 1999 йил
Жобс ўз ишида "Келажакни прогноз қилишнинг энг яхши усули - уни яратиш" принципига таянган. Жобс доим Apple'нинг олдинда бўлишига интилган ва компания маҳсулотлари ахборот технологиялари саноатида юқори ўринларни забт этиб келган
2010 йилнинг 23 июнида Россия Федерацияси президенти Дмитрий Медведев iPhone тўртинчи авлод смартфонининг энг янги моделини Стив Жобсдан совға сифатида қабул қилган
Ҳаётининг сўнгги йилларида Жобс ошқозон ости бези саратони билан курашган. Ўзининг диний қарашлари туфайли тадбиркор жарроҳлик муолажасидан бош тортиб, ноанъанавий тиббиётга рўйхушлик берган. Суратда: Стив Жобс iPad тақдимотида, 2010 йил
Жобс Apple раҳбари лавозимини ўлимига 1,5 ой қолганда - 2011 йилнинг августида тарк этган. У компаниянинг ҳозирги раҳбари Тим Кукни ўз вориси сифатида тайинлаган. Стивнинг ўлимидан бир кун аввал тақдим этилган iPhone 4s смартфони компания мухлислари томонидан «For Steve» ("Стив шарафига") номини олган.
Суратлар: Gazeta.ru