Сурия армияси Ҳалабда 4 йил ичида илк марта танклардан фойдаланди
Сурия армияси Ҳалабда жангарилар позицияларига танклар билан ҳужум қилди. Бу мазкур минтақада жанглар олиб борилаётган кейинги 4 йил мобайнида илк марта танклардан фойдаланилиши бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» Al Jazeera телеканалига асосланган ҳолда хабар берган.
Телеканал маълумотига кўра, Сурия ҳукумати кучлари Ҳалаб шарқига, жангарилар назоратига танк бўлинмаларини йўллаган.
Суриядаги «Оқ каскалар» ташкилотига таяниб маълум қилинишича, ҳукумат кучлари 4 октябрь куни «Жабҳат Фатҳ аш-Шом» жангарилари тасарруфидаги Ҳалабнинг шарқий даҳаларига бир йўла бир неча йўналишлардан киришга ҳаракат қилди.
Ҳарбийлар ҳозирча фақат шимоли-шарқдаги айрим ҳудудлар, жумладан, фаластинлик қочоқларнинг собиқ «Хандарат» лагерини эгаллашга муваффақ бўлган, холос.
Мавзуга оид
20:42 / 01.05.2022
Польша Украинага 200 та танк жўнатди. Т-72 ҳақида нималар маълум?
23:51 / 24.11.2020
Ҳалабдаги портлаш сабаб 15 киши ҳалок бўлгани айтилди
21:45 / 16.10.2019
Асад армияси ИШИДнинг Суриядаги «пойтахти» бўлган Раққага 5 йил ичида илк бор кирди
09:49 / 02.08.2018