Ўзбекистонда молиявий пирамидага пул тикканларнинг 5-10 фоизигина ўз маблағини қайтариб олиши мумкинлиги маълум қилинди
Молиявий пирамида бу ишонувчан фуқароларни шилишга асосланган фирибгарликдир, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” нашри.
Бош прокуратура вакили Алимардон Аҳмадовга кўра, пул маблағларини жалб қилиш жараёнида аввалги бўғин учун ваъда қилинган “осон пуллар” кейинги бўғин иштирокчиларининг пул маблағлари ҳисобига тўланади. “Ушбу фирибгарлик ҳар қандай кўринишларида ҳам тез тугаши ва ўзининг ягона оқибати сифатида минг-минглаб, ҳатто миллионлаб алданган фуқароларнинг касодини келтириб чиқариши тайин. Статистик маълумотларга кўра, ушбу воситага пул тиккан фуқароларнинг 5-10 фоизигина ўз маблағини қайтариб олиши мумкин, бу ҳам ҳар доим эмас”, деб ёзади А. Аҳмадов.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 23 сентябрдаги қонун билан Ўзбекистон Жиноят кодексига “Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият” деб номланган 188/1-модда киритилди. Бунга мувофиқ, молиявий пирамидада айбланган шахс ёки гуруҳлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:08 / 24.09.2024
Молиявий пирамида тарғиботига йўл қўйган мактаб директори ва боғча мудираси ишдан олинди
17:56 / 21.09.2024
Молиявий пирамида услубидаги фирибгарлар давлат боғчаларида тарғибот бошлади
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
14:00 / 15.09.2024