Ўзбекистон | 16:11 / 12.10.2016
6236
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди

Фото: MFA.uz

2016 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Ўзбекистондаги Ваколатхонаси янги раҳбари Саша Грауманни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

С.Грауман ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСEФ Ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини Вазирга топширди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Суҳбат чоғида 15 апрелда имзоланган 2016-2020-йилларда ЮНИСEФнинг Ўзбекистонга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.
 

Мавзуга оид