Фан-техника | 10:14 / 21.10.2016
7710
1 дақиқада ўқилади

Хитойда iPhone 7 телефонларига бўлган талабга оид рақамлар эълон қилинди

Фото: Getty Images

Хитой бозорида iPhone 7 смартфонларини сотиш суръати iPhone 6s телефонлари чиқарилган вақтдаги кўрсаткичдан қуйи рақамни ифодаламоқда. Бу ҳақда CNBC телеканали UBS тадқиқотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

«iPhone 7 телефонига қизиқиш суст. Дистрибьюторлар орасида ўтказилган тадқиқот натижаси iPhone 7 савдоси iPhone 6s чиққан вақтдаги савдо ҳажмига қараганда пастлигини кўрсатди», — деган UBS таҳлилчиси Стивен Минулович.

У шунингдек, Apple Хитой бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўрнини бўшатиб бераётганини таъкидлаган. Минуловичнинг сўзларига кўра, Apple бренди ҳамон кучли, аммо App Store иловалар манбасига уланиш мураккаб ва секиндир. 

Аввалроқ, Хитойда iPhone 7 портлаши билан боғлиқ илк ҳодиса қайд этилган эди.

Мавзуга оид