Жаҳон | 14:40 / 22.10.2016
6533
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Эфиопияга бормасликка чақирди
АҚШ Давлат департаменти мамлакат фуқароларини Эфиопиядаги тартибсизликлар сабабли, ушбу мамлакатга сафар қилишдан сақланиб туришга чақирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Давлат департаменти америкаликларни, юзлаб инсонларнинг ўлими ва минглаб кишиларнинг ҳибсга олинишига олиб келган тартибсизликлар туфайли Эфиопияга сафар қилмасликка чақиради», — дейилади хабарда.
Эфиопия ҳукумати мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари туфайли фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилган эди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024