Ўзбекистон | 22:35 / 23.10.2016
18696
8 дақиқада ўқилади

Ҳафталик дайжест: Ўзбекистон ва халқаро майдонда рўй берган энг сара воқеа ва ҳодисалар

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

17 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш масаласи муҳокама этилди.


Фото: avialine.info

2016 йилнинг 18 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси авиачипталарни онлайн-бронлаш ва улар учун UzCard банк карточкалари воситасида ҳақ тўлаш бўйича хизматлар турини кенгайтиради.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг биринчи ўринбосари, Афғонистон Миллий исломий ҳаракати партияси раиси ва Афғонистон туркий миллатлар раҳбари, генерал Абдурашид Дўстум «Толибон» ҳаракати жангарилари қўйган пистирмага тушиб қолган ва жароҳатланган.

Мўсулга авиазарбалар берилиши бошланишидан бир неча дақиқа олдин шаҳардан ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий қутқариб олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбага асосланиб РИА Новости хабар берди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

18 октябрнинг энг муҳим хабарлари


Фото: © AP

 

Ҳалабдаги ишончли мухолифат гуруҳлари террорчилардан ажралиб чиқса, Ҳалабдаги ўт очишни тўхтатиш даврий бўлмайди, деб баёнот берди РФнинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.

>>> Батафсил.


Фото: Getty Images

Хиллари Клинтон АҚШ давлат котиби бўлиб ишлаган кезларида ўз ёрдамчилари билан давлат департаментидан ўзининг Вашингтондаги қароргоҳидан мебель жиҳозлари ва ёруғлик лампаларини олиб чиқиб кетган. Собиқ давлат котиби ишининг бу ва бошқа "нозик жиҳатлари" ҳақида Клинтон хавфсизлигини таъминлаган ФҚБнинг собиқ агенти гапириб берди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда.

>>>  Батафсил.


Фото: © AP

WikiLeaks АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби раҳбари Жон Подестанинг махфий электрон мактубларини эълон қилишда давом этмоқда. Сайт мактубларнинг ўнинчи қисмини ошкор қилган.

>>> Батафсил.


Фото:© Sputnik

Яман ташқи ишлар вазири Абдулмалик ал-Маҳлафий мамлакат президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий исёнчи-ҳусийчилар билан ярашувга рози бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

>>> Батафсил.


Фото: theverge

Америка махсус хизматлари сирларини фош қилувчи Эдвард Сноуден WikiLeaks асосчиси, интернет тармоғига уланиш имконидан маҳрум этилган Жулиан Ассанжни қўллаб-қувватлашини билдирди.

>>> Батафсил.


Фото: NASA

Англиялик астронавт Тимоти Пик Шотландиянинг Глазго илмий марказидаги тадбирда Халқаро фазовий станцияси (ХФС) бортида яшагани ҳақида сўзлаб берди. Жумладан, у инсон пешоби қайта ишланиши натижасида олинган ичимлик суви ҳақидаги таассуротларини бўлишди.

>>> Батафсил.


Фото: Тошпулат Рахматуллаев

1 октябрь куни самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев Бош вазирнинг Виртуал қабулхонасига иккита таклиф билан мурожаат йўллаганди.

>>> Батафсил.

19 октябрнинг энг муҳим хабарлари

2016 йилнинг 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.


Фото: AFP/Архив сурат

Аввал хабар берилганидек, Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Куни кеча, унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, сессия қатнашчилари олдида маъруза қилди.

Турли соҳалардаги етакчи олимлар, Нобель мукофоти совриндорлари гуруҳи АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни АҚШда эркинликни ҳимоялашга ягона имконият деб атаб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашди.

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) РФ билан Бойқўнғир мақоми бўйича мавжуд битимга ўзгартиш киритишга оид келишувни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>   батафсил.

20 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 18 октябрь куни Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида Мудофаа вазирлигига тегишли Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди.

Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, Британия империяси ордени фахрий соҳиби, баронесса Вивьен Стерн Ўзбекистонга ўзининг расмий ташрифини бошлади.


Фото: TAEDP

Берлинда норманд форматидаги музокаралар ниҳоясига етди. Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан суҳбатда етакчиларнинг Донбассдаги низо ва ЕХҲТ миссиясини кенгайтириш бўйича келишувга эришишгани ҳақида маълум қилди.

АҚШнинг Невада университетида (Лас-Вегас) президентлик дебатларининг финал босқичи бўлиб ўтди. Дебатларга  Fox News журналисти Крис Уоллеc модераторлик қилди. Бошловчи Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтонга олти мавзу бўйича савол билан мурожаат қилди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>   батафсил.

21 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов ХХР Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Чжан Гаоли билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари ҳамон сақланиб турган ва жаҳон бозоридаги нархлар экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатаётган бир шароитда юртимиз экспортчиларининг ташқи бозордаги ўрнини сақлаш мақсадида хорижга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури ва географиясини диверсификация қилиш, экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этиш ишлари давом эттирилди.


Фото: «Review.uz»

Швециянинг Лунд шаҳри бошқаруви ИШИД террорчилик гуруҳининг собиқ аъзолари учун реабилитация дастурини ишлаб чиқди.

Олий Рада депутати Надежда Савченко Украина президенти Петро Порошенкога мамлакатнинг собиқ раҳбари Виктор Януковичдан узр сўрашни ва ўз ўрнини унга бўшатиб беришни таклиф қилди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>   батафсил.

22 октябрнинг энг муҳим хабарлари

АҚШда пайдо бўлиб, оммалашиб кетган, одамларни қўрқитувчи "қотил-масхарабозлар" ўзининг қўрқинчли қиёфалари билан Германияда ҳам пайдо бўлди.
Ҳиндистоннинг Шивакаши шаҳрида (Тамилнад штати) мушаклар (фейерверк) ортилган юк машинаси ёниб кетиши оқибатида пиротехниканинг портлашидан 9 киши ҳалок бўлди.

Фото: © AP

Таиланднинг марҳум қироли Пхумипон Адульядет шарафига қироллик мадҳиясининг янги версиясини куйлаш учун Бангкокдаги Катта сарой ёнига 150 мингдан ортиқ киши тўпланди.

Италиялик мутахассис Марчелло Липпи Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>   батафсил.

Мавзуга оид