Ўзбекистон | 21:57 / 24.10.2016
39702
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги пул ўтказмалари тизими ўз ишини бошламоқда

Фото: octafinance.com

Франциянинг пул ўтказмалари тизими Теmpo Money Transfer Россия ва МДҲ давлатларида ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Теmpo Money Transfer’га иқтибос келтирган ҳолда Cnews хабар берди. 

Тизим Россия бозорида жорий йилнинг 1-чорагида ўз ишини бошлаган, деб маълум қилди компания президенти Жеффри Фанью. Компания онлайн-лойиҳани ишга тушириши билан тизим Россиядан ташқари, МДҲнинг яна 6 та давлати: Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Украинада ишлай бошлади. Умумий ҳисобда лойиҳа 270 дан кўпроқ банкни қамраб олди, бу канал орқали тўловларни бериш тармоғи 26 минг бўлимни ташкил қилди.      

Теmpo тизими орқали пулларни олиш билан шуғулланувчи пунктлар сони 13 мингдан кўпроқни ташкил қилади. Компанияда таъкидланишича, бу хизмат 35 та давлатни қамраб олувчи йирик миқёсдаги лойиҳанинг ишга туширилиши доирасида мумкин бўлди. Бунгача тизим орқали пулларни жўнатишни фақатгина Франция ва Германиядангина амалга ошириш мумкин эди. 

Фаньюнинг айтишича, умумий ҳолда МДҲ ва хусусан Россия катта ҳажм ва улкан салоҳиятга эга бозор ҳисобланади. 

3-чорак якунларига кўра, Тempo компанияси 120 та давлатда ишловчи 195 мингта пунктдан иборат тармоққа эга бўлган. 

 

Мавзуга оид