Light | 20:52 / 27.10.2016
12247
2 дақиқада ўқилади

Америкалик сайёҳ 15 ой ичида 180 мамлакатни кезиб чиқди

Фото: © Cassie Depecol caters news

Америкалик сайёҳ Кассандра Де Пеколь 15 ой ичида 180 мамлакатда бўлишга улгурди. У қисқа вақт ичида БМТнинг барча давлатларида бўлган илк аёл сифатида жаҳон рекорди ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди

Коннектикутда яшовчи сайёҳ ўз саёҳатини 2015 йилнинг июлида бошлаган. Бу вақт ичида 27 ёшли Де Пеколь 250дан ортиқ парвозларни амалга оширган. Америкалик аёл Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кирувчи 193 мамлакатнинг барчасига, шунингдек қисман тан олинган уч давлат — Хитой Республикаси (Тайвань), Косово ва Фаластинга боришни режалаштирган.  

Фото: © Cassie Depecol caters news

Де Пеколнинг сўзларига кўра, унинг болалигидан дунё кезиш, шунингдек турли маданият ва динлар билан танишиш орзуси бўлган. Саёҳатчи бир мамлакатни зиёрат қилишига ўртача икки кундан беш кунгача вақт кетишини маълум қилган.  

У саёҳат давомида тахминан 198 минг доллар сарфлаган. Бу даврда америкалик аёлни бошқа кишилар ҳам қўллаб-қувватлашган. Аёлнинг сўзларига кўра, у барча ҳомийларини саёҳат вақтида топган. 

Фото: © Cassie Depecol caters news
Фото: © Cassie Depecol caters news
Фото: © Cassie Depecol caters news
Фото: © Cassie Depecol caters news
Фото: © Cassie Depecol caters news

 

Мавзуга оид