Жамият | 12:17 / 31.10.2016
17776
1 дақиқада ўқилади

Мактабни обдон талаган директор шармандали ҳолатга тушди 

Анварбек Қурбанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йилдан 2015 йил 3 сентябргача Боғот туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида директорлик қилган. Ачинарлиси, Анварбек ҳар имкониятдан самарали “фойдаланиб”, ўз чўнтагини қаппайтириш пайида бўлганлиги суриштирув жараёнида маълум бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Жумладан, у икки маротаба мактабга тегишли темир қувурларни сотиб юборган экан. Сотувдан тушган 1 млн. 500 минг сўм пулни эса чўнтагига жойлайди. Шунингдек, мактабда мавжуд бўлган 15 турдаги жами 5 млн. 746 минг сўмлик товар-моддий бойликларни ишчиларга бериб юборади.

Бу орада турмуш ўртоғи, синглиси ҳамда ўғлини мактабда ишламагани ҳолда қоровул, ўт ёқувчи лавозимларига расмийлаштириб қўяди. Уларнинг номига иш ҳақи ҳисоблайди. Тўлов ведомостларига ўзи имзо чекиб бораверади. Йиллар давомида ушбу ҳийласи эвазига қўлга киритган маблағи 7 млн. 237 минг сўмни ташкил этди.
У ва унга кўмаклашганлар қонун олдида жавоб беришди

Мавзуга оид