Спорт | 13:24 / 09.11.2016
5112
1 дақиқада ўқилади

Хонда Хитой клубига ўтиши мумкин

Фото: © Getty Images

"Милан" ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда фаолиятини Хитой клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Football Italia нашри хабар бермоқда. 

Футболчи хизматига "Шанхай Тэллэйс" клуби томонидан қизиқиш бўлмоқда. Бу жамоани ўтган ҳафтада Андре Виллаш-Боаш бош мураббий сифатида қабул қилиб олганди. Португалиялик мутахассиси жамоага Хондани таклиф қилишни режалаштирмоқда. 

Айни пайтда келишувнинг молиявий томонлари маълум қилинганича йўқ. Япониялик футболчининг "россонерилар" билан амалдаги шартномаси 2017 йилга қадар амал қилади.

Мавзуга оид