Жаҳон | 00:50 / 19.11.2016
8968
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги президентлик сайловларида энг оммабоп бўлган твит аниқланди

АҚШдаги президентлик сайловларида энг оммабоп бўлган твит аниқланди. Бу ҳақда Twitter вакили Ник Пацилио маълум қилди.

Гап президентлик сайловларидаги номзод Хиллари Клинтоннинг 2016 йил 9 ноябрдаги, яъни асосий рақиби Дональд Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин чоп этган твити ҳақида кетмоқда.

"Буни кўраётган барча кичик қизлар ... ўз муҳимлигингиз ва кучингизга, сиз дунёдаги ҳар бир имкониятга муносиб эканлигингизга ҳеч қачон шубҳа қилманг", деб ёзган Клинтон. Ушбу твит 1 млн та лайк ва 600 мингдан кўпроқ ретвит тўплаган.

Пацилионинг таъкидлашича, сайловлар ҳақида 1 млрд дан кўпроқ хабар жўнатилган. Клинтоннинг юқоридаги хабари энг кўп ретвит тўплаган.  
 

Мавзуга оид