Фан-техника | 01:55 / 22.11.2016
13295
2 дақиқада ўқилади
Аёлларнинг "йил автомобили" аниқланди
17 нафар автожурналист аёллардан иборат ҳакамлар 2016 йилги “Бутунжаҳон аёлларининг йил автомобили” танловининг натижаларини эълон қилди.
Танловда узунлиги 4,7 метр бўлган Jaguar F-Pace кроссовери ғалаба қозонди. “Ҳамёнбоп автомобиль” йўналишида Honda Jazz энг яхши деб топилган бўлса, янги Honda Civic энг яхши “Оилавий автомобиль” дея эътироф этилди. “Люкс автомобиль” борасида Volvo S90, “Экологик автомобиль”да эса Toyota Prius кўпроқ овоз тўплади. “Йил спорткари” йўналишида Ford Mustang, "Энг исталган автомобиль" йўналишида эса McLaren 570S ғолибликни қўлга киритди.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024