Жамият | 09:18 / 26.11.2016
27853
2 дақиқада ўқилади

Ғазо секторида бир юрак ва бир тана бирлаштириб турувчи сиам эгизаклари дунёга келди

Ғазо секторидаги фаластинлик жарроҳлар чоршанба куни янги туғилган сиам эгизаклар - бир юрак ва бир тана боғлаб турувчи қизчаларнинг ҳаётини ҳал қилувчи тиббий муҳокамага киришишди. Reuters агентлиги шу ҳақида маълум қилди. 

"Биз уларни шунчаки эгизаклар деб ўйлаб, бирор бир муаммога дуч келишни хаёлимизга ҳам келтирмаган эдик, бироқ кутилмаганда сиам эгизаклари дунёга келди", - деди Ғазо шаҳридаги Аш-Шифо касалхонаси болалар шифокори Ханнон Ал-Уэйд. 

Сиам эгизаклари сешанба куни кесерча кесиш йўли орқали дунёга келди. Ҳозирда улар интенсив даволаш бўлимида қатъий назорат остида. Қизчаларга ҳозирча исм танланмади. 

Шифокорлар уларни жарроҳлик йўли билан ажратиш борасида ҳали бирор қарорга келишмади. Улар қизчаларни ажратишга уриниб кўрган  тақдирда ҳам, бу операцияни Ғазода бажариш имкониятини кўриб чиқишлари ёхуд уларни Исроил ё бирор бошқа хорижий давлатга кўчиришлари керак бўлади. 

"Қизчаларни ажратиш жуда қийин масала, чунки уларни кўп органлари бирлаштириб туради, боз устига уларнинг юраги хаста", - дейди Уэйд. 

Reuters телевизион кадрларида кўрсатилишича, гўдаклар бўйин соҳасидан боғланган ва улар инкубаторнинг ичида зўрға нафас олишмоқда. 

Шифокорларнинг сўзларига кўра, сиам эгизакларининг яшовчанлиги 5-25 фоизни ташкил қилади. Сиам эгизакларининг тахминан 70 фоизи - қиз болалар. 

 

Мавзуга оид