Жамият | 11:38 / 28.11.2016
13540
2 дақиқада ўқилади

Ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими деб таништирган товламачи қўлга олинди

Фото: © Fotolia

Божхона органларида ишлаб, раҳбарлик лавозимларигача эришган Даврон Холиков (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Юнусобод туманида жойлашган дорихоналардан бирига кириб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими, деб таништирди ва сотувчидан 4 минг сўмлик 2 дона резина қўлқоп сотиб олди ва улар учун сифат сертификатини кўрсатишни талаб қилди, деб хабар қилади “Ҳуқуқ” газетаси.

Дорихона раҳбари К.Салибеков сифат сертификатини кўрсата олмаслигини айтганида, савдо қоидалари бузилаётганлиги, текширув ўтказиб, уларни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкинлигини айтиб, қўрқитди. Кейин эса текширув ўтказмаслиги учун К.Салибековдан товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари беришини талаб қилди.

К.Салибеков ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди. СВОЖЖДЛҚК департаменти ва Ўзбекистон Республикаси МХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Д.Холиков фуқаро К.Салибековдан 500 АҚШ долларини олган вақтда ушланди.

Суд томонидан Д.Холиковга тегишли жазо тайинланди.
 

Мавзуга оид