Давлат департаменти: ИШИД Ироқда эгаллаб олган ҳудудининг катта қисмидан айрилди
ИШИД террорчилари Ироқдаги 56% ва Суриядаги 27% эгаллаган ҳудудларидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Давлат департаменти АҚШ етакчилигидаги 68 давлатдан иборат коалиция пленар йиғилиши натижаларига кўра хабар берди.
“Маҳаллий ер устидаги кучлар коалиция ёрдамида Ироқ ва Суриядаги ИШИД жангарилари томонидан эгаллаган ҳудудларнинг катта қисмини қайтаришга муваффақ бўлишди”, - дейилади хабарда.
Ҳисоботда шунингдек, сўнгги ойларда жангариларнинг чегаралар орқали ҳаракат қилиши жиддий равишда қисқарганига эътибор қаратилган. Шунингдек, коалиция террорчилик гуруҳи етакчиларининг ҳалок бўлиши “тезлаштирилган темпда амалга ошмоқда”, дея таъкидлади.
Аввалроқ, Ироқ махсус хизмати Мосулдаги ҳарбий амалиёт вақтида мингга яқин жангарини йўқ қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
20:44 / 03.09.2024
Швейцария 33 йилдан кейин Ироқдаги элчихонасини қайта очди
20:26 / 13.08.2024
Ироқда қизлар учун никоҳ ёшини 9 га тушириш таклиф этилди
20:54 / 11.08.2024