Виртуал қабулхонага энг кўп мурожаатлар қайси шаҳар аҳолисидан келиб тушаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича статистик маълумотларни кузатиб бориш имконияти жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси – PM.gov.uz 2016 йил 24 сентябрдан фаолият юритмоқда. Ўтган икки ой мобайнида виртуал қабулхонага 217 мингга яқин мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 135 мингдан зиёди кўриб чиқилди, нафақат кўриб чиқилди, балки мурожаатчини қийнаётган саволларга жавоб берилди ёки мавжуд муаммолар ҳал қилинди.
Қуйидаги график суратларда бугунги кунгача бўлган қисқача статистик маълумотлар:
Мурожаатларнинг аксарияти интернет тармоғи орқали юборилмоқда.
Мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келади. Бу интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг ҳам энг катта қисми айнан Тошкент шаҳрига тўғри келиши билан ҳам боғлиқ эканлиги айтилган.
Энг кўп мурожаатлар қуйидаги давлат идораларига ижрога юборилган ва ижроси устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Статистик маълумотларнинг янгиланиш даврийлиги 12 соатни ташкил этади (соат 12:00 ва 24:00 да). Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар сони 218638тани, кўриб чиқилганлар сони эса 137602тани ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024