Жамият | 00:46 / 06.12.2016
40334
2 дақиқада ўқилади

Путин шахсий ҳаёти ҳақидаги саволга жавоб берди

Россия президенти Владимир Путин челябинсклик ишчилар билан учрашувида шахсий ҳаёти ва фаолиятидаги интилишлари ҳақидаги саволларга жавоб берди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Ишчилардан бири Путин билан 5 йил ичида корхонада муваффақиятли карьера қуриш ҳақидаги орзуси билан бўлишди ва Путиндан бу борадаги интилишлари ҳақида сўради.

"Мен ўз карьерамни муваффақиятли якунламоқчиман", деб табассум билан жавоб берган Путин.

Путин шахсий ҳаётга қачон вақт топа олиши ҳақидаги саволга "Қанчалик кўп нарса қилсанг, шунчалик кўп нарсага улгурасан" деган принципга амал қилишни тавсия қилди ҳамда ҳамма нарса меъёрида бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

"Мен ҳаммасига улгура олишимни қаердан биласиз?", деб ҳазил савол берган Путин.

Путиннинг таъкидлашича, "шахсий ҳаёт билан ҳамма шуғулланиши лозим". 

Путин Челябинскда қувурлар учун деталлар ишлаб чиқарувчи корхонани тантанали равишда ишга тушириб берди.

 

Мавзуга оид