Иқтисодиёт | 21:25 / 07.12.2016
26947
1 дақиқада ўқилади

Эрон расмий валютаси номини ўзгартирди

Эрон миллий валюта номини ўзгартирди. Эндиликда мамлакатда форс тумани истеъмолга киритилади. Бир туман ўн риёлга тенг бўлади.

Meduza нашри хабарига кўра, валютани ўзгартириш қарори Эрон ҳукуматининг 7 декабрдаги мажлисида қабул қилинди. Энди қарор парламент ва Конституция муҳофизлари кенгашида тасдиқланиши лозим бўлади.

ХVII асрдан 1932 йилга қадар Эронда расмий валюта туман ҳисобланган.

1 туман тахминан 0,003 долларга тенг келарди (320 туман - 1 доллар).

Мавзуга оид