Жамият | 11:08 / 16.12.2016
33937
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида ун, шакар ва ёғ маҳсулотлари учун бир хил нархлар белгиланган

Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайтида ҳар бир киши бошига ажратилган меъёр асосида маҳсулотларга муайян нархлар белгилангани хабар қилинган.

Маълум қилинишича, 1 кг ун — 1050 сўм, 1 литр ёғ — 5400 сўм, 1 кг шакар — 4800 сўм.

"Аммо ўрганишлар бу борада айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шу боис, вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг барчага бир хилда етказиб берилишини янада яхшилаш мақсадида истеъмолчилардан бу борада таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар билан вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг samgki@inbox.uz расмий электрон почтасига ҳамда 233-31-33; 233-73-54 телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралади", — дейилган хабарда.

Мавзуга оид