Жаҳон | 00:45 / 18.12.2016
27782
6 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея бешинчи йил собиқ раҳбарисиз

5 йил аввал, 2011 йил 17 декабрда Шимолий Кореянинг марҳум собиқ раҳбари Ким Чен Ир вафот этган. У ҳаётининг охирги 15 йилида Шимолий Кореянинг Буюк раҳбари деб аталган. Шимолий Кореянинг қатъий коммунистик тузуми етакчиси ва ҳозирги қўринишдаги Шимолий Кореянинг яратувчиси  Ким Ир Сеннинг ўғли Ким Чен Ир бутун дунёга 21-асрда, дунё торроқ ва тезроқ, ахборотга эга бўлиш мумкин бўлаётган бир вақтда ҳам бу замонавий жиҳатлардан маҳрум бўлган давлатни қуриш мумкинлигини исботлаган. Ким Чен Ир Шимолий Кореяни очарчиликни доимий кутиш, бироқ ҳарбий атом дастурига эгаликдан фахрланиш ҳолатида қолдирди. Бу дастур Ким Чен Ир вақтида халқаро ҳамжамият билан савдолашиш предмети бўлиб келган, бироқ ундан Пхеньянда дунёдаги энг заиф иқтисодиётлардан бири бўлган иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга захиралар қолмагандагина фойдаланилган. Унинг ўғли, Шимолий Кореянинг ҳозирги раҳбари Ким Чен Ин ҳам отасининг сиёсатини давом эттирмоқда.

AFP

Ким Чен Ирнинг охирги йўли

Korean Central News Agency via Korea News Service

Ёш Ким Чен Ир (чапда). Ким Чен Ир 1941 йил 16 февралда (расмий биографиясига кўра, 1942 йил 16 февраль) Ким Ир Сен (марказда) ва Ким Чен Сук (ўнгда) оиласида туғилган.

Korean Central News Agency via Korea News Service

У (чапда) отаси, Шимолий Корея етакчиси Ким Ир Сен ва унинг синглиси Ким Кенг Хуи билан, 1963 йил. Ким Чен Ир 1945 йилгача умрини Собиқ иттифоқдаги Вятский қишлоғида ўтказган, 

Korean Central News Agency via Korea News Service

Ким Чен Ир деҳқонлар билан суҳбатлашмоқда, 1971 йил

Korean Central News Agency via Korea News Service

У мудофаанинг 2-миллий спорт жамоаси ўқ отиш машқларини кузатмоқда

Korean Central News Agency via Korea News Service

Ким Чен Ир Пхеньяндаги кўнгилочар боғда самолётни текширмоқда, 1977 йил

AFP

Ким Чен Ир ўз хонасида

Korean Central News Agency via Korea News Service

Ким Чен Ир ҳужжатли фильм суратга олиниши вақтида ўз маслаҳатларини бермоқда, 1979 йил. Унинг асарлари Шимолий Кореяда мумтоз асарлар ҳисобланади.

Korean Central News Agency via Korea News Service

Ким Ир Сен (ўнгда) ва Ким Чен Ир (марказда) Пхеньяндаги кўчалардан биридаги миниатюрага қарашмоқда.

AP/APTN

Ким Чен Ир Корея меҳнат партияси қурултойида қарсак чалмоқда. 1980-йиллардан Ким Чен Ирнинг биографияси мактабларда ўрганиладиган расмий фан бўлган. Мамлакатдаги барча китоб ва мақолалар унинг ишларидан олинган иқтибослар билан бошланади, унинг номи эса босма нашрларда махсус қора йўғон шрифт билан терилади, 1980 йил.

Korean Central News Agency/Korea News Service via AP

Ким Ир Сен ўғли Ким Чен Ир билан Пхеньяндаги футбол стадионида, 1989 йил.

Korean News Service/AP

Бола Ким Чен Ирнинг Пхеньяндаги ҳарбий мактабга ташрифи вақтида унинг бўйнига шарф боғламоқда. Шимолий Кореяда Ким Чен Ир ажойиб композитор ҳисобланади, 1977 йил.

Korean Central News Agency/Korea News Service via AP

Ким Чен Ир отаси Ким Ир Сеннинг 90 йиллиги ва Шимолий Корея халқ армиясининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадда халқни олқишламоқда, 2002 йил

РИА

Россия президенти Владимир Путин Ким Чен Ир билан бирга Кремль саройининг Владимир залида, 2001 йил.

АР

Ким Чен Ир

KNS/AFP

Ким Чен Ир пластмасса буюмлар ишлаб чиқарувчи заводда, 2010 йил

Korean Central News Agency/Korea News Service via AP

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва Ким Чен Ир Пхеньянда, 2009 йил.

Korean Central News Agency/Korea News Service via AP

Ким Чен Ир Пхеньяндаги янги хонадонга кўчиб ўтган артистнинг қариндошлари ижросидаги қўшиқни тингламоқда, 2010 йил 

Vincent Yu, File/АР

Ким Чен Ир (ўнгда) ҳарбий парадда ўзининг ўғли Ким Чжон Инга қарамоқда, 2010 йил.

Xinhua, Yao Dawei/АР

Ким Чен Ирнинг охирги суратларидан бири. Пхеньянда Хитой бош вазири Ли Кэцян билан учрашув, 2011 йил.

KRT via Reuters TV/Reuters

2011 йил 19 декабрь. Шимолий Корея давлат телевидениеси бошловчиси Ким Чен Ир вафотини кўзда ёшлар билан эълон қилмоқда.

Ahn Young-joon/АР

2011 йил 19 декабрь. Жанубий Корея аҳолиси газеталардаги Ким Чен Ирнинг вафоти ҳақидаги маълумотни ўқимоқдалар. Газетадаги сарлавҳада "Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир вафот этди" деб ёзилган. 

Kyodo/Reuters

2011 йил 19 декабрь. Пхеньян аҳолиси ўз етакчиси вафотидан изтиробда.

 Jae C. Hong/АР

2011 йил 19 декабрь. Лос-Анжелесда яшовчи кореялик муҳожир собиқ ватани етакчиси вафотидан унчалик ҳам хафа эмас.

Kyodo/Reuters

2011 йил 19 декабрь. Пхеньян аҳолиси етакчисини йўқотиш ғам-андуҳидан оёқда туролмай қолган.

 

Мавзуга оид