Ўзбекистон | 14:56 / 19.12.2016
126585
2 дақиқада ўқилади

Янгиланган Chevrolet Cobalt/Ravon R4 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

Бир йил муқаддам, Бразилияда рестайлинг қилинган Cobalt намойиш қилинган эди. Аслида, ушбу содда ва анча арзон бўлган, биринчи галда ривожланаётган мамлакатлар бозори учун мўлжалланган седан Лотин Америкаси мамлакати автомобилсозлари томонидан барпо этилган. Шунга қарамай, ташқи кўриниши сезиларли яхшиланган седан Жанубий Америка минтақасидан бош ҳудудларда, ҳозирча, пайдо бўлгани йўқ. Ва ниҳоят, яқинда интернет тармоғида GM Uzbekistan компаниясининг Асакадаги заводига оид хабарлар пайдо бўлди: бу ерда рестайлинг қилинган Кобальтни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрилмоқда. 

Интернет тармоғида пайдо бўлган фотосуратлардан айтиш мумкинки, ушбу заводда ишлаб чиқиладиган седан Жанубий Америка автомобилидан умуман фарқ қилмайди. Унинг салонига оид суратлар ҳозирча мавжуд эмас, двигатели эса, ўзгармайди, дейиш мумкин. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Кобальтларга 106 от кучига эга, 1,5 литрли мотор ўрнатилади. Бунинг учун республикада йилига 360 минг донагача автомобиль двигателлари ишлаб чиқарувчи завод барпо этилган. 

Аввалги (чап) ва янгиланган Cobalt

Айтиш жоизки, ҳозирча, гап Chevrolet савдо белгиси остида автомобиллар ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. GM Uzbekistan заводи ички бозор учун шу белгидан фойдаланади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияга Ravon савдо белгиси билан етказилади. Шунга кўра, Cobalt — бу Ravon R4 ҳисобланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, илк авлод седанлар Россияга яқинда етказиб берила бошлангани ҳисобга олинса, янгиси ҳақида ўйлаш ҳали эрта, дейиш мумкин.  

Мавзуга оид