Ҳиндистон компанияси Тожикистонда учта ГЭС қурмоқчи
Ҳиндистоннинг Khoday Group of Industries компанияси Тожикистонда учта ўртача гидроэлектрстанциясини қуриш имкониятини ўрганмоқда.
Янги электрстанцияларни барпо этиш масаласи Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Khoday Group of Industries раҳбарияти билан ўтказган учрашувида муҳокама қилинган.
«Учрашув чоғида Оби Хингоб («Нуробод-1» и «Нуробод-2») дарёси ҳамда Фондарёда электрстанциялари барпо этиш бўйича учта инвестициявий лойиҳалар муҳокама қилинган», - деб хабар қилмоқда Тожикистон раҳбари матбуот хизмати.
Таъкидланишича, «Нуробод-1» ГЭСининг лойиҳавий қуввати 400 МВт, «Нуробод-2»ники 520 МВт, «Фондарё» эса 135 МВтга тенг бўлади.
Томонлар эришган келишувга кўра, Тожикистоннинг соҳа тузилмалари Khoday Group of Industries компанияси мутахассислари билан бирга ушбу ГЭС лойиҳаларини ўрганиб, ўз хулосаларини ҳукуматга тақдим этади.
Мавзуга оид
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
12:26 / 15.11.2024