Видео: Полициячи қоидани бузган ҳайдовчига бўйинбоғини боғлаб берди
АҚШнинг Меномони (Висконсин штати) шаҳридан бўлган Мартин Фолкзик исмли полиция зобити тезликни оширгани учун тўхтатган ёш йигитга бўйинбоғни тўғри боғлашда ёрдам бериб юборди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Талаба Тревор Кини зобитга махсус имтиҳонга шошаётгани ва бўйинбоғини тўғри боғлаб берадиган дўстини қидираётганини айтиб берди.
Фолкзик йигитга ўз ёрдамини таклиф қилиб, бўйинбоғни тўғри боғлаб берган ҳамда бир вақтнинг ўзида Кинининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғурта қоғозларини ҳам текширишга улгурди. Талаба қоидабузарлик учун огоҳлантирилди, холос.
Кинининг ABC News’га айтиб беришича, имтиҳонда яхши қатнашган ҳамда юқори баллга эга бўлган. У зобитдан яна бир бор дарс олишга қарор қилди.
«Мен у билан учрашиш учун қайтиб келдим. У менга буни ўргатди. Бу жуда зўр», - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди талаба.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024